МУСУЛМОН ЎЗБЕКЛАР ҳақида

Толиб Ёқубов

Tolib YOQUBOV
Tolib YOQUBOV

             Мен диний уламо эмасман, ислом динидан саводим ўта саёз. Бироқ менинг отам мулла Ёқуб исломдан анчагина саводли инсон эдилар. Отамдан кўп ҳикматларни эшитганман. Отамга бир қанча одамлар мутлақо асоссиз ёмонлик қилишганига гувоҳ бўлганман. Отамиз: “Худога солдим” деб қўяқолар эдилар. Ўша одамлар қазо куни келганда молга ўхшаб бўкириб ўлганлари бўлган, бадани ситилиб-ёрилиб ўлганлари бўлган, ҳаром ўлганлари, яъни ўлиги 3-4 кун қаровсиз қолиб кетганлари бўлган, ва ниҳоят, ичкиликка берилиб, ариқларнинг ичида юмалаб ётиб ўлиб кетганлари бўлган. Бу гапларим отамни мақташга қаратилган эмас, балки Яратганга тўлиқ ишончнинг кучини кўрсатишга қаратилган. Continue reading «МУСУЛМОН ЎЗБЕКЛАР ҳақида»

ДИКТАТОРНИНГ ДУШМАНИ КИМ?

   Mafia         Ушбу мақола 1996 йилда ёзилганган бўлса-да, у ҳанузга қадар ўз актуаллигини йўқотган эмас, деб ҳисоблайман.

            Мақолада кўтарилган масала инсон ҳуқуқлари билан узвий боғлиқ бўлгани учун уни ҳурматли ўқувчилар диққатига ҳавола қилмоқчимиз.

Толиб Ёқубов

7 март 1996 й.

ДИКТАТОРНИНГ ДУШМАНИ КИМ?

            Демократик тузумларда ҳар қандай диктатурага, айниқса мутлоқ диктатурага, йўл қўйилмайди. Бунинг сабаби шу-ки, демократик тузум шароитида яшаётган халқлар битта умумфалсафий ҳақиқатни яхши тушуниб етганлар. Мазкур ҳақиқат кўпчиликка таниш: ҳокимият одамни айнитади, мутлоқ ҳокимият эса мутлоқ айнитади. Continue reading «ДИКТАТОРНИНГ ДУШМАНИ КИМ?»

ЎЗБЕКИСТОНДА ЙЎҚ УЧ ҚОНУН ҲАҚИДА

Толиб Ёқубов

 

Толиб ЁҚУБОВ
Толиб ЁҚУБОВ

Мустақил Ўзбекистонда “Ўзбекистон Республикаси Президенти импичменти ҳақида”, “Миллий хавфсизлик хизмати ҳақида” ва “Милиция ҳақида” қонунлари ҳеч қачон бўлмаган. Мустақиллик куни 21 марта тантаналар билан нишонланди, деярли барчасида давлат раҳбари Ислом Каримов қанот қоқиб ўйнади. Олдимизда бу кунни 22-чи марта нишонлаш турибди. 22 йилдан бери бир одам мамлакатни бошқариб келаяпти. СССР тарихига қарасак, В.Ленин уни 5 йил, И.Сталин 31 йил, Г. Маленков ва Ю.Андропов 2 йилдан, Н.Хрушчев 9 йил, Л.Брежнев 18 йил, К.Черненко 1 йил ва М.Горбачёв 6 йил  бошқаришган. Continue reading «ЎЗБЕКИСТОНДА ЙЎҚ УЧ ҚОНУН ҲАҚИДА»

ЗУЛМКОРНИНГ ТИЛИДАГИ ВА ДИЛИДАГИ ГАПИ

MardikorlikТолиб Ёқубов

Сиз менинг тинчлигимни бузаяпсизлар,

мен сизларнинг ҳаётингни бузаман 

3-чи қисм

Мақола сўнгида мен Каримов тинчлигини энг жиддий бузганлар – андижонлик тадбиркорлар ҳақида тўхталмоқчиман. Бошдан бош Каримов сиёсатининг негизи (марказий нуқтаси): бирор шахс ёки бирор гуруҳ халқни у ёки бу маънода ўз ортидан эргаштириш салоҳиятига эришса, уни дарҳол фалаж ҳолга тушириш (иқтисодий сиқувга олиш, сазойи қилиш, калтаклаш, қамаш, ўлдириш ва б.)дан иборат бўлганини “Бирлик” халқ ҳаракати ва “Эрк” партияси ўз бошидан ўтказгани ҳаммага маълум. Андижонлик тадбиркорлар минглаб иш жойлари ташкил этишган, ишчиларга муносиб ҳақ тўлашган, болалар боғчалари очишган, кам таъминланган оилалар фарзанларининг суннат тўйларини ўтказишган, йигитларни уйланиш харажатларини кўтаришган ва ҳ. Continue reading «ЗУЛМКОРНИНГ ТИЛИДАГИ ВА ДИЛИДАГИ ГАПИ»

ЗУЛМКОРНИНГ ТИЛИДАГИ ВА ДИЛИДАГИ ГАПИ

MardikorlikТолиб Ёқубов

Сиз менинг тинчлигимни бузаяпсизлар,

мен сизларнинг ҳаётингни бузаман 

2-чи қисм

              Аслида “Бирлик” халқ ҳаракати ва “Эрк” партиясининг давлат рўйхатидан ўтказилиши 1991 йил 29 декабрга белгиланган умумхалқ президентлик сайловлари олдидаги Каримовнинг чуқур ўйланган найранги эди. Уни биров тушунди, биров тушунмади. Баъзи зукко одамларнинг “Бу рўйхатга олиш узоққа чўзилмайди, яқинда бекор қилишади” деганини эшитганман. Шундай бўлиб чиқди ҳам. 1989 йил ва 90-чи йиллар бошида Каримовнинг тинчлигини биринчи бўлиб бузган икки ташкилотнинг қўлига рўйхатдан ўтганлиги ҳақида гувоҳнома бериб сиёсий майдонда бемалол “ўйнатиб” қўйиш унинг “Сенлар менинг тинчлигимни буздинг, мен сенларнинг ҳаётингни бузаман” деган принципига мутлақо тўғри келмас эди. Continue reading «ЗУЛМКОРНИНГ ТИЛИДАГИ ВА ДИЛИДАГИ ГАПИ»

ЗУЛМКОРНИНГ ТИЛИДАГИ ВА ДИЛИДАГИ ГАПИ

MardikorlikТолиб Ёқубов

Сиз менинг тинчлигимни бузаяпсизлар,

мен сизларнинг ҳаётингизни бузаман  

1-чи қисм

 

            Бу – ҳар қандай зулмкор давлат раҳбарининг сиёсий ва диний мухолифат вакиллари, ҳуқуқбонлар, мустақил журналистлар ҳамда мухолиф кайфиятдаги ҳар бир фуқарога нисбатан айтадиган ёки айтмоқчи бўлган гапидир. Баъзи содда одамлар: “Йўғ-э, қандай қилиб бу раҳбар ҳар бир мухолиф одамга бу гапни айтишга вақт топади? У ҳолда у бирорта бошқа иш қилмай, эрталабдан кечгача фақат шу иш билан шуғулланиши керак-ку!” дейиши мумкин. Давлат раҳбари мамлакатда ягона зулмкор одам бўлса эди, тўғри, у фақат шу иш билан овора бўлиб қоларди. Бироқ зулмкор раҳбар ўз атрофига мамлакатдаги ўн (балки юз) минглаб зулмкор одамларни йиғади ва “Ким менинг тинчлигимни бузса, сиз унинг ҳаётини бузишингиз керак!” деб амр қилади ва уларга турли лавозимлар ва имтиёзлар беради. Бу ишни жон-дили билан бажарадиганлар ҳам сон-мингта топилади. “Йўқ, бу ишни мен қила олмайман” деганлар ҳам бўлди. Бундайларнинг ҳаётини биринчилар қаторида буздилар. Буни 90-чи йиллар бошида ўз кўзимиз билан кўрганмиз. Continue reading «ЗУЛМКОРНИНГ ТИЛИДАГИ ВА ДИЛИДАГИ ГАПИ»

Гени ўзгартирилган сиёсий тузум

Толиб Ёқубов

 

           download Яқинда Канадада яшаётган, кучга тўлган бир ватандош йигит билан скайпда гаплашдим. Сўҳбат давомида озиқ-овқат ҳақида ҳам фикр алмашдик. Канадада яшаётган ватандошнинг айтишича у яшаётган вилоят гўшт экспорт қилар экан, гўшт шу қадар сероб экан-ки, унинг нархи Ўзбекистондаги нархдан ҳам арзон экан. Бироқ, деди у, гўшт еяётганингизда у гўштми, бошқа нарсами – билмайсиз, маза-матраси йўқ, ҳайвонни табиий озуқа билан эмас, чамаси, уни тез семиртирадиган, гени ўзгартирилган озуқа билан боқилиши туфайли бу жараён гўштнинг таъмига салбий таъсир этган бўлиши мумкин, – деди у. Францияда ҳам ахвол худди шундай эканлигини мен ҳам гапирдим. Масалан, магазин ёки бозордан сотиб олганингиздан икки кун ўтгач, олманинг устида қора доғлар пайдо бўла бошлайди, яъни ирий бошлайди. Барча меваларнинг кўриниши тиллодай, бироқ, канадалик йигит айтганидай, маза-матраси йўқ. Continue reading «Гени ўзгартирилган сиёсий тузум»