ЁЛҒОН МАЪЛУМОТНОМА БЕРИШ ҚАЧОНГАЧА ДАВОМ ЭТАДИ?

Saida QurbonovaЯшаб турган йилимизнинг 22 март куни Пахтакор туманига қарашли “Чаманзор” қишлоқ фуқаролар йиғини олдига чиқдим. Ёш йигит маҳалла биносини видео тасмага олаётганди. Маҳалламиз раиси Товбой Солиев оқсоқоллари билан ниманидир муҳокама қилиб турганди. Қизиқиб кузатиб турдим.

Маҳалла биносини съёмкага олиб бўлгач, маҳалла биноси ичкарисига кириб кетишди. Ичкарида кимлар, қанча ёлғон гапиришган, нималар деб мақтанишгани бизга ноъмалум. Бироқ яқингинада пайдо бўлиб қолган, деярли ишламаётган, пешонасига “ТИКУВ ЦЕХИ” деб ёзиб қўйилган хонага қўшнимизнинг уйидан тикув машинасини кўтариб чиқишиб олиб киришди. Қўшнимизнинг қизини тикув цехига олиб кириб, шу тикув машинаси олдига ўтказиб, маҳаллада гуё ёш қизлар тикувчилик билан шуғулланаётгандек, иш билан банддек қилиб видео тасмага олишганлигини кўриб турдим. Continue reading «ЁЛҒОН МАЪЛУМОТНОМА БЕРИШ ҚАЧОНГАЧА ДАВОМ ЭТАДИ?»

ОРАМИЗДАН АЖОЙИБ ИНСОН КЕТДИ

12.03.05-ОЗОДА  ЯКУБОВА,  ОЗОДБЕК  ФАРМОНОВ,  БАХТИЁР  ХАМРАЕВ

4 май куни тонги 714 да қўл телефоним жиринглади. Қарасам Бахтиёр аканинг номери. Ҳар сафар Бахтиёр ака менга қўнғироқ қилса менинг кўнглим кўтарилар эди. Шунинг учун мен Бахтиёр ака қўнғироқ қиляпти, деб ўйлаб телефонни хурсанд бўлиб кўтардим. Лекин телефондан Бахтиёр аканинг овози эмас, ўғли Ҳусаннинг овози келди ва «Озода опа, мен Ҳусанман, дадамни ҳозир тонгда бериб қўйдик», деб айтди. Мен бу гапни эшитиб шок ҳолатга тушиб қолдим, чунки биз ажойиб инсон Бахтиёр Ҳамроевдан айрилиб қолганимизни тушуниб етдим.

Бугун мен 9 май «Хотира ва Қадрлаш куни» муносабати билан Бахтиёр Ҳамроевни эсламоқчиман. Бахтиёр ака ҳақиқатдан ҳам ажойиб инсон эди.  У киши мен каби оила аъзолари қамалган одамларга қўлидан келганча ёрдамини аямасди.  Менга: «Озода, мен укам учун қўлимдан келган ҳар қандай ишни қиламан» дерди. Ҳар сафар Бахтиёр аканинг уйига борсам биринчи навбатда «Азамжоннинг соғлиги яхшими?» деб сўрар эди. Мен «Жаслиқ»қа кетсам ҳам, келсам ҳам: «Келяпсанми, етиб келдингми, кирдингми, кўриб чиқдингми?»  деб тинимсиз қўнғироқ қилиб турар эди. Мендан соғлигини эшитиб: «Асосийси соғлиғи яхши бўлса, ҳаммаси яхши бўлади» деб айтар эди. Continue reading «ОРАМИЗДАН АЖОЙИБ ИНСОН КЕТДИ»

Бахтиёр менинг чин дўстим эди

Мен бу сатрларни кўзларимда ёш билан ёзаяпман.Дунёда инсонни ошна оғайниси, ёру биродарлари кўп бўлади. Лекин ҳар бир инсоннинг дўсти кам бўлади. Бахтиёр Ҳамроев  менинг чин дўстим эди. Мен уни 1989- йилдан бери билар эдим.Доимо байрам арафаларида менга қўнғироқ қилиб, -Акажон, мен ўзим қўнғироқ қилмасам, бизни эсламайсиз ҳам –а?- деб мени уялтирар эди. Уч кун олдин қўнғироқ қилсам жавоб бўлмади. Мен армонда қолдим. Қайта-қайта қўнғироқ қилмайман-ми-я, ҳеч бўлмаса бир-икки оғиз гаплашиб олар эдим.

  Баҳтиёр бир куни менга қўнғироқ қилиб,-Ака кўрмайсизми, мен бировга бирор оғиз ортиқча гап айтмаган бўлсам, биттаси мени қоралаб тўҳмат қилиб ёзибди- деб роса ҳафа бўлди. Шу инсонни ёмонлаб ёзган кимсаларни ўзларида инсонлик қиёфа бормикин.Чунки Бахтиёр Гулшан синглимиз ёзганларидек бировга душманлик қилишни, қаттиқ гапиришни билмайдиган, ҳатто уни ортидан кузатиб, уни таъқиб остига олиб юрувчиларга ҳам душманларча муносабатда бўлмайдиган инсон эди. Қани энди, барча муҳолифатчилар, инсон ҳуқуқлари билан шуғулланиб келаётган дўстларимиз ҳам Бахтиёрдек ҳарактерга эга бўлсалар эди…
Мен оила аъзоларим номидан укам, дўстимнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдираман. Укажоним Илоҳим жойларинг жаннатда бўлсин! Сенга ўхшаб яшаган кишиларнинг жойи жаннатдадир.
Носир Зокир
 Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Фарғона водийси бўйича мувофиқлаштирувчиси

5-май, 2013-йил

Мазмунлик ўтган умр мазмунлик якун топади

Ҳар куни тонг отади. Ҳар бир тонгдан ҳар инсон нимадир умид қилади. Балки шу тонг сабаб, кўпдан бери кўрмай юрган дўстини кўрар, ким билсин, балки шу тонгда у ўзининг ушалмай юрган орзуларидан бирига етадиган кун бошлангандир. Балки аксинча, шу тонгда унинг энг сўнги куни бошланаётгандир.

 Бугунги тонг мен учун ҳар кунги тонглардек бошланган бўлсада, бироқ бугун таъбим хира бўлган кунлардан бири бўлди. Шу тонгда, 2013 йилнинг 4 май тонгида Ўзбекистондан, аниқроғи Ўзбекистоннинг Жиззах шаҳридан келган бир шум хабар сабаб, юмшоқ қилиб айтганда таъбим хира, кўнглим ўксик бўлди. Жиззахда қадрдон дўстим бўлган бир инсон, жиззахлик Инсон ҳуқуқлари курашчиси Бахтиёр Ҳамраевнинг оламдан ўтганлиги ҳақида хабар келди. Continue reading «Мазмунлик ўтган умр мазмунлик якун топади»

Ўзбек Сиренаси Исмат Хушев ва Юсуф Жума

            Толиб Ёқубов

         Денгиз сиренаси-3   Кимнинг кимлиги охир-оқибат, сўзсиз маълум бўлади. Мана, ўзбек Сиренаси, яъни ўзбек хушовози Исмат Хушев охир-оқибат ўзининг кимлигини тўлиқ намоён этди. Унинг кимлиги ҳақида бироз кейин, пастроқда бир-икки оғиз гап айтармиз, ҳозир эса қадимги юнон афсонаси қаҳрамони Сирена ҳақида билганларимни муҳтарам ўқувчига айтиб берай.

Сирена – белидан юқориси беҳад гўзал аёл, белидан пасти қуш (парранда) ёки балиқ, отаси – денгиз худоси Форкисдан ўта жунбушли характер, онасидан эса бениҳоя гўзал овоз мерос бўлган жонзоддир. Юнон афсоналарида айтилишича, бир пайтлар бу жонзодлар инсон боласидан қандайдир ёмонлик кўрган ва бутун умрини инсондан ўч олишга бағишлаган экан. Улар денгиздаги икки қояда жойлашиб, шу қоялар оралиғидан сузиб ўтувчи денгизчи сайёҳларни пойлашар экан. Сайёҳ инсонлар сузиб ўтаётган пайтда сиреналар ўзларининг ўта ёқимли қўшиқларини айта бошлар эканлар. Бу қўшиқлар шу қадар ёқимли бўлар экан-ки, сайёҳлар ўзларини денгизга ташлаб қояларга қараб суза бошлаганларини англамай қолишар экан. Улар қояларга етгач, сиреналар уларни ўлдирар экан. Шунинг учун қояларда беҳисоб инсон суяклари ва қовжираган терилари ётар экан. Continue reading «Ўзбек Сиренаси Исмат Хушев ва Юсуф Жума»

МАРД АЁЛ

Толиб Ёқубов

 Saida Qurbonova                Ҳозирги замон ўзбек аёлларининг орасида Саида Қурбоновадек мард аёллар кам топилади.  Саиданинг, халқ тили билан айтганда, “отнинг калласидай юраги бор”лигига менда шўбҳа йўқ. Бунга мен Саида Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ)нинг Жиззах вилояти Пахтакор тумани бўлимини бошқарган пайтларда кўп марта амин бўлганман. У ЎИҲЖнинг туман бўлимини 2009 йил охиригача, “Бирдамлик” халқ ҳаракати раҳбари Баҳодир Чориев АҚШдан Ўзбекистонга сафар қилганга қадар ҳеч оғишмай бошқарди. Сафари чоғида Б.Чориев укасини уйлантирган ва турли вилоятлардан ЎИҲЖнинг кўзга кўринган бир неча вакилларини тўйга таклиф этган. Жиззах вилоятидан тўйга, Қаршига, Мамир Азимов ва Саида Қурбонова боришади. Шу учрашувда Б.Чориев ҳар иккала ҳуқуқбонни “Бирдамлик” ҳаракатига ўтишга ундайди. Саида бу таклифни қабул қилади. АҚШга қайтиш олдидан Б.Чориев Жиззахга боради ва М.Азимов ҳамда Бахтиёр Ҳамраев билан учрашиш учун телефонда чойхонага таклиф этади. Бироқ Жиззах туман ИИБ ходимлари М.Азимовни ушлаб кетиб, бир неча соат давомида калтаклашади, қийнашади ва ҳақоратлашади. Continue reading «МАРД АЁЛ»