Нега Абдураҳим ПЎЛАТОВ ҚОПИБ ГАПИРАДИ?

 

 

Толиб Ёқубов

6-қисм

Унинг сайтига эътибор қилинг. «Ҳаракат» хабарлар агентлиги»нинг иғвога тўла материаллари фақат ўзбекзабон ўқувчи учун мўлжалланган, ундан бошқа миллат вакиллари ҳеч қандай маълумот ола олмайдилар, халқаро ташкилотларга ёзиладиган хатларда унга ишора (ссылка) қилиб бўлмайди. Ўзбек ҳукумати учун «Ҳаракат»данда оромижонроқ сайт бўлиши мумкинми?!! Бу сайтнинг ягона вазифаси тарқоқ ўзбек мухолифати орасига янада нифоқ солишдир! 1998 йилдан бери АҚШда (!!!) яшаётган «тарихий шахс» сайтидаги ўзбек саҳифасида чоп этилган «Ҳаракат» агентлиги материалларини инглиз ва рус тилларига тўлиқ таржима қилиб, инглизча ва русча саҳифаларга қўйса бўлмасмиди? Бўларди! Бироқ у буни атайлаб қилмайди. Сабаби оддий: Continue reading «Нега Абдураҳим ПЎЛАТОВ ҚОПИБ ГАПИРАДИ?»

АБДУРАҲИМ ПЎЛАТОВ НЕГА ҚОПИБ ГАПИРАДИ?

Толиб Ёқубов

4-қисм

Мен бу гапларни мақтаниш учун ёзаётганим йўқ, – Аллоҳ гувоҳ. Менинг мақсадим Абдураҳим Пўлатовдан сўраш, холос: ўша йиллари, ўша кунлари Васила Иноятова, «Бирлик» ва «Эзгулик» қаерда эди? 2001-чи йилни қўятурайлик, 2002 йил 17 февральда тузилган «Эзгулик» 2002-05 йиллари, 2003 йилнинг августида тузилган «Бирлик» партияси нега тамошабин бўлиб қараб турди? Сиёсий махбусларни озод қилиш учун пикетларга чиқса бўлмасмиди? Continue reading «АБДУРАҲИМ ПЎЛАТОВ НЕГА ҚОПИБ ГАПИРАДИ?»

АБДУРАҲИМ ПЎЛАТОВ НЕГА ҚОПИБ ГАПИРАДИ?

3-қисм

Толиб Ёқубов

Бундай бебурд мақолани ўқигач, одамлар: «Шархлаш ортиқча» – деб қўяқолишади. Мен эса Абдужалилни яхши таниган Абдураҳим Пўлатов, бир пайтлар «Бирлик» учун жонбозлик кўрсатган сафдошини: «қандайдир ўзбек ҳимоячиси», уни масхаралаб «Бойжалил» деб атаётганига муҳтарам ўқувчининг диққатини тортмоқчиман. Ўз сафдоши ҳақида бундай разил гапни айтган одамни шахсан мен сиёсий партия раиси бўлишига, «мен демократия учун курашаяпман» дейишига маънавий ҳаққи йўқ, деб ҳисоблайман. Унинг «пуллик» партияси ҳақидаги баландпарвоз гаплари собиқ сафдошларининг жиғига тегиш билан ўзини овутишдан бошқа нарса эмас. Continue reading «АБДУРАҲИМ ПЎЛАТОВ НЕГА ҚОПИБ ГАПИРАДИ?»

АБДУРАҲИМ ПЎЛАТОВ НЕГА ҚОПИБ ГАПИРАДИ?

Толиб Ёқубов                                                                          2-қисм

Муҳаммад Солиҳ, Бахтиёр ва мен, шўрликлар, Васила Иноятова ва унинг ҳамма вақт оғзидан мағзава оқиб турадиган «шефи» билан бирга бўлиш керак эканлигини қайдан билибмиз? Мен, хусусан, ўзимнинг мустақил дунёқарашим, фикрим ва эрким бор, деб ўйлаб, мени Вашингтонда ҳақорат қилганда «тарихий шахс»дан юз ўгирган эдим. Бунда менинг мантиғим бўшлик қилди, чамаси: мен, эси паст, «у менга ота бўлмаса, ака бўлмаса, тоға бўлмаса, мени ҳақорат қилишга қандай ҳаққи бор?», – деб ўйлабман! Эҳ, шу қалтис ишим учун куёвим қамалишини билганимда, «Бирлик» раиси устимдан «а» қилиб юборганда ҳам ЎБХҲдан кетмас эдим! 1989-91 йилларда кўпгина  йирик олимлар ва бошқа зиёлилар Абдураҳим Пўлатовнинг ҳақоратлари ва ёқабуғишлари [1989 йили у Ёзувчилар уюшмаси биносида уюшма раҳбари шоир Жамол Камолнинг ёқасидан олиб, отаси қолмай, онаси қолмай ҳақорат қилганини ўз кўзим билан кўрганман; шундан сўнг Жамол Камол тиш-тирноғи билан «Бирлик»ка қарши позицияга ўтди] туфайли «Бирлик»ни тарк этган эди. У бечораларнинг тақдири нима бўлдийкин? Уларнинг ё ўзлари, ё болалари ва ё ака-укалари қамалиб кетгандир-ов?! Continue reading «АБДУРАҲИМ ПЎЛАТОВ НЕГА ҚОПИБ ГАПИРАДИ?»

Абдураҳим ПЎЛАТОВ нега ҚОПИБ ГАПИРАДИ?

Толиб Ёқубов

1-қисм

    Ўзбекистон «Бирлик» халқ ҳаракати партияси (бундан кейин қисқача: «Бирлик» партияси)нинг сайти «Ҳаракат»ни ўқиб бораётган ҳар бир одам мазкур сайт муаллифи ва муҳаррири, партия раиси Абдураҳим Пўлатовнинг лексиконида «хоин», «дод-вой», «йиғи-сиғи», «лўттибозлик», «қорни тўймаслар», «овозини ўчирамиз», «Бирлик» Ўзбекистонда кучли бўлган ягона сиёсий партия», «фалон партия ёки ташкилот йўқ бўлиб кетган», «Мухолифат кучлар «Бирлик» атрофида бирлашиши керак» каби ва бошқа сўз ҳамда ибораларни тез-тез ишлатиб туришини сезмаслиги мумкин эмас. У юқорида келтирилган сўзларни одатда ўзининг Ўзбекистон «Бирлик» халқ ҳаракати (ЎБХҲ)даги собиқ сафдошларига қарата ишлатади. Унинг мақолаларини юзаки ўқимаган ҳар қандай одамда қуйидаги табиий саволлар туғилиши аниқ: Continue reading «Абдураҳим ПЎЛАТОВ нега ҚОПИБ ГАПИРАДИ?»