ОРАМИЗДАН АЖОЙИБ ИНСОН КЕТДИ

12.03.05-ОЗОДА  ЯКУБОВА,  ОЗОДБЕК  ФАРМОНОВ,  БАХТИЁР  ХАМРАЕВ

4 май куни тонги 714 да қўл телефоним жиринглади. Қарасам Бахтиёр аканинг номери. Ҳар сафар Бахтиёр ака менга қўнғироқ қилса менинг кўнглим кўтарилар эди. Шунинг учун мен Бахтиёр ака қўнғироқ қиляпти, деб ўйлаб телефонни хурсанд бўлиб кўтардим. Лекин телефондан Бахтиёр аканинг овози эмас, ўғли Ҳусаннинг овози келди ва «Озода опа, мен Ҳусанман, дадамни ҳозир тонгда бериб қўйдик», деб айтди. Мен бу гапни эшитиб шок ҳолатга тушиб қолдим, чунки биз ажойиб инсон Бахтиёр Ҳамроевдан айрилиб қолганимизни тушуниб етдим.

Бугун мен 9 май «Хотира ва Қадрлаш куни» муносабати билан Бахтиёр Ҳамроевни эсламоқчиман. Бахтиёр ака ҳақиқатдан ҳам ажойиб инсон эди.  У киши мен каби оила аъзолари қамалган одамларга қўлидан келганча ёрдамини аямасди.  Менга: «Озода, мен укам учун қўлимдан келган ҳар қандай ишни қиламан» дерди. Ҳар сафар Бахтиёр аканинг уйига борсам биринчи навбатда «Азамжоннинг соғлиги яхшими?» деб сўрар эди. Мен «Жаслиқ»қа кетсам ҳам, келсам ҳам: «Келяпсанми, етиб келдингми, кирдингми, кўриб чиқдингми?»  деб тинимсиз қўнғироқ қилиб турар эди. Мендан соғлигини эшитиб: «Асосийси соғлиғи яхши бўлса, ҳаммаси яхши бўлади» деб айтар эди. Continue reading «ОРАМИЗДАН АЖОЙИБ ИНСОН КЕТДИ»

Бахтиёр менинг чин дўстим эди

Мен бу сатрларни кўзларимда ёш билан ёзаяпман.Дунёда инсонни ошна оғайниси, ёру биродарлари кўп бўлади. Лекин ҳар бир инсоннинг дўсти кам бўлади. Бахтиёр Ҳамроев  менинг чин дўстим эди. Мен уни 1989- йилдан бери билар эдим.Доимо байрам арафаларида менга қўнғироқ қилиб, -Акажон, мен ўзим қўнғироқ қилмасам, бизни эсламайсиз ҳам –а?- деб мени уялтирар эди. Уч кун олдин қўнғироқ қилсам жавоб бўлмади. Мен армонда қолдим. Қайта-қайта қўнғироқ қилмайман-ми-я, ҳеч бўлмаса бир-икки оғиз гаплашиб олар эдим.

  Баҳтиёр бир куни менга қўнғироқ қилиб,-Ака кўрмайсизми, мен бировга бирор оғиз ортиқча гап айтмаган бўлсам, биттаси мени қоралаб тўҳмат қилиб ёзибди- деб роса ҳафа бўлди. Шу инсонни ёмонлаб ёзган кимсаларни ўзларида инсонлик қиёфа бормикин.Чунки Бахтиёр Гулшан синглимиз ёзганларидек бировга душманлик қилишни, қаттиқ гапиришни билмайдиган, ҳатто уни ортидан кузатиб, уни таъқиб остига олиб юрувчиларга ҳам душманларча муносабатда бўлмайдиган инсон эди. Қани энди, барча муҳолифатчилар, инсон ҳуқуқлари билан шуғулланиб келаётган дўстларимиз ҳам Бахтиёрдек ҳарактерга эга бўлсалар эди…
Мен оила аъзоларим номидан укам, дўстимнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдираман. Укажоним Илоҳим жойларинг жаннатда бўлсин! Сенга ўхшаб яшаган кишиларнинг жойи жаннатдадир.
Носир Зокир
 Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Фарғона водийси бўйича мувофиқлаштирувчиси

5-май, 2013-йил

Мазмунлик ўтган умр мазмунлик якун топади

Ҳар куни тонг отади. Ҳар бир тонгдан ҳар инсон нимадир умид қилади. Балки шу тонг сабаб, кўпдан бери кўрмай юрган дўстини кўрар, ким билсин, балки шу тонгда у ўзининг ушалмай юрган орзуларидан бирига етадиган кун бошлангандир. Балки аксинча, шу тонгда унинг энг сўнги куни бошланаётгандир.

 Бугунги тонг мен учун ҳар кунги тонглардек бошланган бўлсада, бироқ бугун таъбим хира бўлган кунлардан бири бўлди. Шу тонгда, 2013 йилнинг 4 май тонгида Ўзбекистондан, аниқроғи Ўзбекистоннинг Жиззах шаҳридан келган бир шум хабар сабаб, юмшоқ қилиб айтганда таъбим хира, кўнглим ўксик бўлди. Жиззахда қадрдон дўстим бўлган бир инсон, жиззахлик Инсон ҳуқуқлари курашчиси Бахтиёр Ҳамраевнинг оламдан ўтганлиги ҳақида хабар келди. Continue reading «Мазмунлик ўтган умр мазмунлик якун топади»

09.05.08-ЎИҲЖ БАЁНОТИ – Б.ҲАМРАЕВ ҲАҚИДА

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти

БАЁНОТИ

8 май 2009 й.

 

“Эзгулик” ҳуқуқбонлик жамиятининг 2009 йил 12 мартда “Бирдамликка чорлаймиз” деб номланган баёноти эълон қилингандан бир неча кун ўтгач Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти ўзининг “Эзгулик” жамияти раҳбарияти қанчалик самимий?” деб номланган баёнотини тарқатди. Мазкур баёнотда ЎИҲЖ раҳбарияти “Эзгулик” жамияти раҳбариятининг носамимийлигини яққол кўрсатувчи бешта даъвони келтириб ўтди. Гарчи “Эзгулик” жамияти раҳбарияти ўз сайтида бу даъволарни рад этган бўлса-да, бироқ у ЎИҲЖ илгари сурган даъволарнинг бирортасини асосли инкор эта олмади ва ўз раддиясида умумий гаплар билан чегараланди, холос. Continue reading «09.05.08-ЎИҲЖ БАЁНОТИ – Б.ҲАМРАЕВ ҲАҚИДА»