ТАЪЗИЯНОМА

Baxtiyor XamroevБугун, 2013 йил 4 май куни дўстимиз, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ)нинг аъзоси, ташкилотнинг Жиззах вилояти бўлимини 1996 йилдан бошлаб бошқариб келган Бахтиёр Ҳамраев фоний дунёни тарк этди.

Бахтиёр Ҳамраев 1955 йил 12 январда Самарқанд вилояти, Пойариқ туманининг “Фармонқул” қишлоғида таваллуд топди. 1975 йил Тошкентдаги савдо-касбий ўрта билим юртини тугатди. 1977 йилдан бошлаб у бир неча йил Россиянинг Ростов шаҳрида қурилаётган атом машинасозлик заводида ишлаган. 1982-92 йилларда махсус алоқанинг Жиззах вилояти бўлимида фельдъегер [ҳарбийлар ёки ҳукуматнинг муҳим, асосан махфий ҳужжатларини ташувчи курьери] бўлиб ишлади. Бахтиёр Ҳамраев 1989 йилда Ўзбекистон “Бирлик” халқ ҳаракатига биринчилар қаторида аъзо бўлган ва бу ташкилотнинг Жиззах вилоят бўлимини бир неча йиллар раиси ва кейинчалик ҳамраиси бўлди. Continue reading «ТАЪЗИЯНОМА»

ЯҚИН ЎТМИШИМИЗДА НИМАЛАР ҲАҚИДА ЁЗГАНДИК?

14 февраль 2000 й

                         ЎЗБЕКИСТОН ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ЖАМИЯТИ

                                                        БАЁНОТИ

            Ўзбекистон Олий Мажлисининг янги депутатлар корпуси олдида нутқ сўзлаган муҳтарам Президент жамиятни соғломлаштириш, уни демократик изга йўналтириш, ватан ташқарисига чиқиб кетишга мажбур бўлган мухолифат вакилларини ватанга қайтариш ҳақида гапирган эди. Бу юксак сўзларга ишониш ёки ишонмаслик ҳар бир инсоннинг ҳуқуқидир. Ҳурматли Президентнинг гапларига бизнинг ишонгимиз келди, ростини айтганда бу зотнинг 1996 йил 30 август куни худди Олий Мажлис депутатлари олдида сўзлаган нутқларини эшитиб қандай қувонган бўлсак, гарчи Президентнинг ўша пайтда берган ваъдаларининг бирортаси ҳам бажарилмай ҳавода қолиб кетган бўлса-да, бу сафар ҳам  қувондик. Continue reading «ЯҚИН ЎТМИШИМИЗДА НИМАЛАР ҲАҚИДА ЁЗГАНДИК?»

Толиб Ёқубов:

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти архивида И. Каримов режими найрангларини очувчи юзлаб ҳужжатлар сақланмоқда ва улар келажакда муқаррар таҳлил қилинажак ва кенг жамоатчилик диққатига ҳавола этилажак.

Т.Якубов: Справедливости и нормальной человеческой жизни сейчас в Узбекистане нет (речь в Хельсинки).

17:27 21.11.2007

В новом 2008 году министр иностранных дел Финляндии станет Действующим председателем Организации по безопасности и сотрудничеству в Европе (ОБСЕ). Руководство данной страны понимает, что среди государств-членов ОБСЕ особенно в Узбекистане, Туркменистане, Таджикистане и Казахстане ситуация с правами человека имеет наиболее уродливые формы. В МИД страны помимо Талиба Якубова были приглашены и представители Туркменистана (Ф.Тухбатуллин), Таджикистана (Г.Деревянченко) и Казахстана (Н.Фокина). Continue reading «Т.Якубов: Справедливости и нормальной человеческой жизни сейчас в Узбекистане нет (речь в Хельсинки).»

Поспешное решение ЕС

Талиб Якубов
Uznews.net – Убийство Алишера Саипова через неделю после фактического снятия ЕС санкций с Узбекистана доказывает какую поспешную ошибку совершили европейские политики, считает председатель ОПЧУ Талиб Якубов. Continue reading «Поспешное решение ЕС»